Дибала "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
21 мар 2022 19:32
Янгиликлар
Дибала "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала "Ювентус"ни тарк этишга яқин турибди.
Бугун 28 ёшли ҳужумчининг агенти ва "бянконери" раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар аргентиналик футболчининг янги шартномаси шартларини муҳокама қилишди, бироқ келиша олишмади.
Шу тариқа, ёзда шартномаси якунланадиган Дибала Турин жамоасини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Футболчига асосий даъвогар "Интер" ҳисобланади. Унга "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дибала "Ювентус"да 2015 йилдан бери тўп суради.
Ўхшаш янгиликлар
03:05
ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади 73
Фикрлар