Дибала "Рома" раҳбарияти таклиф қилган 10-рақамни рад этди
22 июл 2022 20:08
Янгиликлар
Дибала "Рома" раҳбарияти таклиф қилган 10-рақамни рад этди
"Рома"нинг янги футболчиси Пауло Дибала нима учун 21-рақамли либосни танлаганини изоҳлади.
Дибала "Рома"даги 10-рақамли футболкани кийиш масъулияти оғир эканлиги туфайли ўзига ёққан 21-рақамни танлади.
"Клуб директори менга 10-рақамни олишни таклиф қилганди, бу рақам Тоттининг қилган меҳнатларини ёдга солиб туради. Бу рақам ҳали ҳам унга тегишли бўлса керак. Бироқ мен уларга раҳмат айтдим ва рад этдим, чунки бундай либосни кийиш учун ўзига яраша довруғ ҳамда масъулият бўлиши керак. Балки бир кун ушбу рақам остида ҳаракат қиларман, лекин ҳозирча 21-рақамни танлаганимдан мамнунман. Бу рақам муваффақиятларимнинг бир парчаси ҳисобланади", — деди аргентиналик футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар