Диас 7-рақамнинг жавобгарлиги борасида гапирди

Mirjalol Normatov
20 сен 2018, 20:50
"Реал" форварди Мариано Диас ЕЧЛнинг 1-тури доирасида "Рома"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

25 ёшли футболчи учрашувнинг 90+1-дақиқасида ўзининг чиройли зарбаси билан гол уришга эришганди.

"Мухлисларнинг ишончини қозониш, уларга миннатдорчилик билдириш учун ҳар куни бор кучим билан меҳнат қиляпман.

7-рақам - катта жавобгарлик, менгача бу рақамда ўйнаган футболчилар жамоанинг афсонаси бўлиб қолишган. Жамоадагилар эса жамоадошлар, ўзларини рақобатчи ёки рақиб сифатида кўрмайди.

Ўйиндан кейин барча мени табриклади. Бундан жуда ҳам хурсандман. Жамоа жуда кучли старт олди. "Реал" яхши ўйин намойиш этмоқда. Биз бундан-да яхшироғини истаймиз", - деди Диас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›