Ди Натале фаолиятини давом эттиришга қарор қилди
19 май 2014 20:41
Янгиликлар
Ди Натале фаолиятини давом эттиришга қарор қилди
«Удинезе» ҳужумчиси Антонио Ди Натале яна бир мавсум футболчи сифатида майдонда ҳаракат қилишга қарор қилди.
Январ ойида 36 ёшли ҳужумчи мавсум якунланганидан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
Лекин, эндиликда у А серияда 200-голини ҳам киритиш учун яна бир мавсум тўп суришга қарор қилди. Айни пайтда у Италия чемпионатлари тўпурарлари рўйҳатида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Ди Натале бу мавсумда Италия чемпионатида 17 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар