Ди Мария ёзда ПСЖдан кетиши мумкин. Ярим ҳимоячига итальян ва испан клублари қизиқмоқда

Alisher
12 мар 2022, 14:58
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ёзда Париждан кетиши мумкин.

Ди Мария ПСЖ у билан шартномани узайтиришига ишонмаяпти.

Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячига итальян ва испан клублари қизиқиш билдирмоқда.

34 ёшли аргентиналик жорий мавсум ПСЖ либосида 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/hadrien_grenier

Сўнгги янгиликлар

Барча ›