Ди Мария сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
11 мар 2022, 09:05
ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши жавоб ўйинида (1:3) ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария жароҳат олди.

Қайд этилишича, муаммолар ўнг оёғининг сон қисми билан боғлиқ. Футболчи 3 ҳафтани лазаретда ўтказади. Терма жамоалар иштирокида ФИФА кунларидан сўнг, у жамоавий машғулотларга қўшилиши мумкин.

Ди Мария жорий мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда қатнашиб, 3+3 натижа кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›