Ди Мария Мессидан ўзиб кетди
06 окт 2022 12:47
Янгиликлар
Ди Мария Мессидан ўзиб кетди
Аргентиналик футболчи Анхель Ди Мария Чемпионлар Лигаси энг яхши асистентлари қаторида Мессини ортда қолдирди.
"Ювентус" ярим ҳимоячиси ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Исроилнинг "Маккаби" Хайфа жамоасига қарши кечган учрашувда (3:1) 3 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ди Мария мусобақадаги умумий ассистлари сонини 38 тага етказиб олди ва бу борада иккинчи ўринда турган ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессидан ўтиб кетди. Ҳамюртининг ҳисобида айни пайтда 37 та самарали узатма мавжуд.
Жамоадошларини голли тўп билан таъминлашда Чемпионлар Лигасида "Манчестер Юнайтед" юлдузи Криштиану Роналду пешқадамлиқ қилмоқда. У 42 марта ассист қайд этган. Ушбу рўйхатнинг 4-поғонасида 32 та узатма билан ПСЖнинг яна бир вакили бразилиялик Неймар бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар