
“Ҳар доим ҳам энг яхши жамоалар мусобақанинг финалига чиқа олишмайди. 2005-йили “Ливерпуль” кўрсатган натижа бизга катта умид бағш этади. Имконият ҳар доим бўлади.
Мусобақа жуда қийин бўлишини Чемпионлар лигаси бошланишидан олдин билгандим. “Бавария”, “Барселона”, “Реал” ва “ПСЖ” каби топ-клублар иштирок этган турнирлар ҳар доим жиддий бўлган.
Баъзан фаворит ҳисобланмаган жамоа ҳам битта гол билан ўйин тақдирини ҳал этиб қўйган вазиятлар бўлган”, - дейди Мойес.
Эслатиб ўтамиз, эртага Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “МЮ” ва Грециянинг “Олимпиакос” клублари тўқнашишади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 бўлиб ўтади.