Дэвид Мойес: “Биз ЧЛ плей-офф босқичига ўтиб бўлдик, энди ротация ҳақида ўйласак ҳам бўлаверади”
09 дек 2013 10:18
Янгиликлар
Дэвид Мойес: “Биз ЧЛ плей-офф босқичига ўтиб бўлдик, энди ротация ҳақида ўйласак ҳам бўлаверади”
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес, клубнинг Чемпионлар лигаси гуруҳ бочқичи доирасида ўтказган “Шахтёр”га қарши ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Ўйинимизни яхшилаш учун ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишимиз керак. Агар биз гуруҳимизда биринчи ўрин билан чиқа олсак, бу бизларга катта имконият яратади. Шу сабабли гуруҳда биринчи ўрин билан чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Ҳозиргача ҳеч бир жамоа бизни мағлубиятга учрата олмади ва кейинчалик ҳам шундай мағлубиятсиз ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Биз ЧЛ плей-офф босқичига ўтиб бўлдик, энди ротация ҳақида ўйласак ҳам бўлаверади”, - дея таъкидлади Мойес.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Шахтер” ўйини сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Фикрлар