Дешам нима учун Насрини ЖЧ-2014га олиб кетмаслигини тушунтириб берди

Narzulla Saydullayev
14 май 2014, 12:37
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Самир Насрининг нима учун ЖЧ-2014га олиб кетмаслиги борасида тушутириш берди.
"Насри - ажойиб ўйинчи, аммо унда Франция термасида ўйнашга етарли жиҳатлари йўқ. Уни алмаштирганимда ўз ҳиссиётларини очиқчасига баён қилади ва бу жамоадаги муҳитни бузади. Биз футболчиларни профессионаллигига эмас шахсий томонларига ҳам эътибор қилиб рўйхатни туздик. Ишонинглар бу рўйхатни 3 кунда тузиб ташлаганим йўқ", - дейди Дешам.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru