

Кантона олдинроқ, Франция терма жамоасида кўпчилик "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани кўришни истаётгани, аммо Дешам футболчига эътибор қаратмаётгани ҳақида айтган. Бундан ташқари, Эрик Кантонанинг фикрича, Дешам ПСЖ ярим ҳимоячиси Хатем Бен Арфани ирқий жиҳатлар бўйича терма жамоага чақирмаяпти.
"Ирқчи бўлмасак, аммо бизни шундай деб чақиришса, адолат бўлишини истаймиз" - дейди Дешамнинг адвокати Карлос Альберто Бруса.



