Дешам: "Ҳаммаси тушунарли, Насри МТЖда бўлмайди"

Nadirkhuja Yuldashev
19 дек 2015, 22:25
Франция терма жамоасининг бош мураббийи Дидье Дешам "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самир Насрини МТЖга чақирмаслигини яна бир бор такидлаб ўтди.

Октябрь ойида Насри, агар унинг отаси бош мураббий бўлиб МТЖга чақирса ҳам қайтиб бормаслигини баён қилган эди.

"Одамлар доимо терма жамоага чақирмайдиган ўйинчиларим ҳақида гапиришади. Насрини бугунги таркибдаги футболчилар билан солиштирманг. Самир бўйича ўз қароримни эълон қилганман ва уни ўзгартирмайман. Барчаси оддий ва тушунарли, Насри МТЖда бўлмайди", дейди Дешам.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: La Provence