

"Жуда муҳим ўйин эди. Биз Англиядек ўта кучли жамоага қарши ўйнадик. Улар техник ва жисмоний ҳолати жуда яхши.
Футболчиларимиз яна ярим финалга чиқа олишди. Бироз омадимиз келди, дарвозамиз томон иккита пенальтининг фақат биттсаи голга айланди.
Барча чорак финал ўйинларини томоша қилдим ва ярим финалга чиққан ҳеч бир жамоа ўйинни тўлиқ назорат қила олмаган.
Бу баҳсда Англия ўзини юқори даражада футбол ўйнай олишини исботлади" - дейди Дешам.



