

"Умид қиламанки, "Олтин тўп" ғолиби Карим бўлади. Ўтган мавсумда "Реал"даги ўйинлари орқали буни исботлаб бўлди. Клуби билан муҳим совринларни қўлга киритди. Шунингдек, Франция термасининг Миллатлар лигаси финал босқичига йўл олишида ҳам унинг ҳиссаси катта", - деди Дешам.
Эслатиб ўтамиз, Карим 2021/22 йилги мавсумда "Реал" билан Испания чемпионати ва ЕЧЛ совринига эга чиқди.



