UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  1 22:23Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  67 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  13 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  461 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими? Янгиликлар

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими?

Эрен Дердийок "Пахтакор" сафидаги қисқа фаолиятданг сўнг клубни тарк этди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумчининг маоши ниҳоятда катталиги клуб янги раҳбариятига маъқул келмаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маошлари матбуотда эълон қилинди. Айтиш мумкинки, бу футболимизда ўзига хос сенсацияни юзага келтирди. Чунки бунгача ҳеч бир клуб пул билан боғлиқ нарсаларни ошкор қилмаганди. 

Мухлисларга тақдим этилган маълумотга кўра, швейцариялик футболчининг йиллик маоши 1,300,000 (бир миллион уч юз минг) доллар кўрсатилган. Албатта, бу жуда катта пул.

Дердийок "Пахтакор"ни тарк этганидан сўнг "Унинг кетишига муносабатингиз қандай?" мазмунида телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик. Бугун жавобларни маълум қиламиз. 

Ўтган вақт мобайнида сўровда 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, уларнинг энг кўп 71 фоизи "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди" вариантни белгилаган. 21 фоиз мухлис эса "Менга Дердийок қизиқ эмас" вариантида тўхталган. 

Шунингдек 3 фоиздан ўқувчи "Ёмон бўлди, энди "Пахтакор" ҳужумчисиз қийналади" ҳамда "Ҳеч бўлмаса мавсумни тугатиб кейин кетса бўларди" деган тўхтамга келишган бўлса, 2 фоиз ўқувчи "Тўғриси, бир нарса дейишга ҳайронман" вариантини белгилашган. 

Маълумот учун, Эрен Дердийок бу мавсум Суперлигада 3та, ОЧЛда эса 1та гол урди. Унинг кетгани "Пахтакор"га қанчалик таъсир қилишини албатта олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика