Депай "Наполи"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
23 фев 2022 23:14
Янгиликлар
Депай "Наполи"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Барселона" форварди Мемфис Депай Европа лигасидаги "Наполи"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
28 ёшли форвард жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнларини давом эттирмоқда. У шу сабабдан "кўк-анорранглилар"нинг "Наполи"га қарши ўйини қайдномасига киритилмади.
Нидерландиялик 12 январь кунидан буён майдонга тушгани йўқ. У жамоасининг сўнгги 6 ўйинида иштирок этмади.
"Барселона"нинг Европа лигаси 1/8 финали доирасида "Наполи"га қарши сафар ўйини 24 февраль куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар