Денис Суарес: "Мессининг интилиши мени ҳайрон қолдиради"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2016
"Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суарес жамоадоши Лионель Мессининг ўйинидан ҳайратланишини айтди.

"Бунинг иложи йўқ, Месси ҳар куни жаҳонда энг яхши эканлигини исботлайди. Машғулотларда сени лол қолдиради. Мессининг интилиши, ҳар доим ғалаба қозониш истагидан ҳайрон қоламан. Агар Лео мағлуб бўлишни бошласа, уч киши учун ўйнайди. У энергияга тўлади ва хотиржамликни сақлайди. "Барселона"даги илк кунларимда бунга эътибор берган эдим. Месси барчага жуда яқин ва ҳамма ҳақида қайғуради" - дейди Суарес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser