UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  29 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

Денис Коростиченко: "Рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли"

Про лиганинг 5-турида Қўқонда қозонилган иродали ғалабадан сўнг "Локомотив" устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Йигитлар ва клубимизни ғалаба билан табриклайман. Қўқонга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бир киши кам бўлсак ҳам ғалаба қозондик, бу йигитлар борини бериб ўйнаганини билдиради. Уларга раҳмат. Мураббийлар штаби ва шахсан Мирко Йеличичга миннатдорчилик билдираман, бу унинг ғалабаси.

Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз ўзшамади, кейинроқ таҳлил қиламиз. Иккинчи бўлимда камчилик бўлиб қолдик ва мағлубиятга учраётгандик. Олдинга боришдан бошқа чорамиз йўқ эди. Голлар урдик ва ғалабага эришдик. Қўқонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли. "Қўқон-1912"да Тимур Кападзе билан ярим йил ишлаганман, клуб ҳали ҳам қалбимда.

- "Локомотив" сўнгги 2 йил давомида Қўқонда ғалаба қозона олмаётганди. Бу лаънат деб ўйлайсизми?

- Ҳа, ҳар доим Қўқон жамоасига қарши ўйинлар қийин ўтган. Ниҳоят бу серияни тўхтатдик. Ғалабали юришимиз давом этади деб ўйлайман.

- "Локомотив" олган қизил карточка жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа. Танаффусда йигитларга мурожаат қилиб, биринчи бўлимдагидан икки баравар кучлироқ ишлаш кераклигини тушунтирдик. Йигитлар ҳақиқатдан ҳам мотивация олишди.

- Ўтган мавсум "Локомотив" "Турон" билан Суперлигада қолиш учун жуда ёмон ўйин кўрсатганди, бугун жамоа анча яхши ҳаракат қилди...

- "Турон"га қарши баҳсда аламли мағлубиятга учрадик. Ўшанда Суперлига тугаб, 2 ҳафта рақиб топа олмаганмиз. "Турон" эса формада бўлган. Буни баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Про лигага тушганимиздан сўнг баъзи футболчилар жамоамизни тарк этишди, бошқа футболчилар келишди. Мавсум энди старт олди ва йигитлар ҳали ўз сўзини айтишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика