UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  0 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  0 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  3 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалаба адолатли бўлди. Биринчи бўлимда ўйин бобида ёмон кўринмадик, иккинчи бўлимда эса бироз сустлашдик. Муҳими ишни ғалаба билан якунладик. Рақибларимизга эса бугун ўйнаш қийин бўлди. Чунки улар деярли тўлиқ ўйин камчилик бўлишди. Шу сабабли уларга бугун оғир бўлди деб ўйлайман. "Қизилқум"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Бугун ҳар икки жамоада қизил карточкали ҳолат бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйиндаги биринчи қизил карточкани кўрмай қолдим. У ерда нима бўлганини билмайман. Қўпол ўйнаган дейишди. Бизнинг четлатиш эса икки марта ҳужумни бузиш сабабли бўлди. Эпизодларни кўриб чиқамиз. 

- Жамоа 6 очкони қўлга киритди ва плей-оффга чиқишни уддалади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? Режалар ўзгарадими?

- Илк навбатда биз 4 кундан кейин бўладиган "Машъал"га қарши баҳс ҳақида ўйлаймиз. Кейин эса Самарқанд сафари бизни кутиб турибди, "Юниред"га қарши ўйнаймиз. Шу сабабли ҳозир эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. Шундан кейин "Динамо"га қарши баҳс бўлади. Ана ўшанда бу учрашув ҳақида ўйлаймиз.

- Бугун "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич ўз туғилган кунини нишонлади. Ушбу мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Барча унинг юқори даражадаги мутахассис эканлигини яхши билади. У уч марта "Локомотив"ни чемпион қилган. Ўшанда "Локомотив" тактик томонлама барчани ютганди. Шу сабабли ўша ғалабаларда Мирконинг хизмати катта бўлган дея оламан. Ва шунингдек, ушбу мавсумдаги ўйинларда ҳам у катта масъулиятни бўйнига олмоқда. У бундай табрикловга лойиқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика