UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  0 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  20 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалаба адолатли бўлди. Биринчи бўлимда ўйин бобида ёмон кўринмадик, иккинчи бўлимда эса бироз сустлашдик. Муҳими ишни ғалаба билан якунладик. Рақибларимизга эса бугун ўйнаш қийин бўлди. Чунки улар деярли тўлиқ ўйин камчилик бўлишди. Шу сабабли уларга бугун оғир бўлди деб ўйлайман. "Қизилқум"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Бугун ҳар икки жамоада қизил карточкали ҳолат бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйиндаги биринчи қизил карточкани кўрмай қолдим. У ерда нима бўлганини билмайман. Қўпол ўйнаган дейишди. Бизнинг четлатиш эса икки марта ҳужумни бузиш сабабли бўлди. Эпизодларни кўриб чиқамиз. 

- Жамоа 6 очкони қўлга киритди ва плей-оффга чиқишни уддалади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? Режалар ўзгарадими?

- Илк навбатда биз 4 кундан кейин бўладиган "Машъал"га қарши баҳс ҳақида ўйлаймиз. Кейин эса Самарқанд сафари бизни кутиб турибди, "Юниред"га қарши ўйнаймиз. Шу сабабли ҳозир эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. Шундан кейин "Динамо"га қарши баҳс бўлади. Ана ўшанда бу учрашув ҳақида ўйлаймиз.

- Бугун "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич ўз туғилган кунини нишонлади. Ушбу мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Барча унинг юқори даражадаги мутахассис эканлигини яхши билади. У уч марта "Локомотив"ни чемпион қилган. Ўшанда "Локомотив" тактик томонлама барчани ютганди. Шу сабабли ўша ғалабаларда Мирконинг хизмати катта бўлган дея оламан. Ва шунингдек, ушбу мавсумдаги ўйинларда ҳам у катта масъулиятни бўйнига олмоқда. У бундай табрикловга лойиқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика