UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  3 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  17 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Юниред" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда жамоадагиларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида нима ҳам дейишим мумкин. Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз керак эди. 20-дақиқадан кейин ўйинимизда пасайиш кўринди, йигитлар темпни бироз пасайтиришди, шу сабабли рақибларда бир қанча вазиятлар пайдо бўлишни бошлади ва ишончлироқ ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда тўғри кўрсатмалар бериш орқали ишни ғалаба билан якунлай олдик. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда анчагина кучли ўйин кўрсатдик ва адолатли ғалаба қозондик, дея оламан. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Сўнгги икки ўйин туғилган кунларга тўғри келмоқда. Ўтган сафарги ғалаба орқали Мирко Йеличичга совға тайёрлагандик. Бу сафарги ғалабани эса клубимиз бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовга бағишлаймиз. Бу ғалаба улар учун кичкинагина совға бўлади.

- "Юниред" янги ташкил топган жамоа. Ушбу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди.

- Ўз навбатида "Юниред" клуби бош директорига ҳам миннатдорлик билдираман. Ўйиндан кейин у инсон бизни чиройли ўйин билан табриклади. Бу биз учун ҳам ёқимли. Жамоа ёш, энди ташкил топмоқда. Шу сабабли уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. "Юниред" ёмон жамоа эмас, футболчилар ҳаракат қилишмоқда, яхши ўйнамоқда. Улар айнан футбол ўйнашни истаётгани ва шунга ҳаракат қилаётгани одамни хурсанд қилади. Бошқа жамоалар ёпилиб олиши, ҳимоявий ўйин кўрсатиши, натижа учун ўйнаши ҳам мумкин. Ушбу жамоа эса паслар, комбинациялар орқали ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақибга босим ҳам уюштирмоқда. Бу жамоа менга ёқди.

- "Локомотив" бироз муддатдан кейин ушбу стадионга қайтади ва "Динамо"га қарши ўйнайди. Ушбу стадион сизга маъқул келдими? Навбатдаги ўйингача нималарнидир тўғрилаш керакми?

- 25 май куни стадионда қандайдир тадбир ўтказилишини олдиндан билардик, балки, бу сўнгги қўнғироқ бўлиши ҳам мумкин. Кеча кечқурун бу ерга етиб келганимиз учун нималар бўлганини кўрмадик. Балки майдон ҳолати янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Ўт озгина ўсган, уни бироз ўриш керак эди. Умуман оладиган бўлсам, майдон сифати ўтган йилгидан кўра сезиларли яхшиланган. Ўйинлар ўтказиш учун яхши ҳолатга келган. Балки кейинги ўйин олдидан майдон ўтини ўришса, янада яхшироқ бўларди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика