UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  1 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5

Дембеле "Барса" машғулотларига ошқозони оғриб қолгани учун келмади. Клуб бу баҳонага ишонмаяпти Янгиликлар

Дембеле "Барса" машғулотларига ошқозони оғриб қолгани учун келмади. Клуб бу баҳонага ишонмаяпти

Клуб футболчини жазолайди.

"Барселона" клуби ҳужумчиси Усман Дембеле жамоанинг бугун тонгда ўтказилган машғулотларига келмади. Машғулотдан сўнг, Хави "Алавес"га қарши ўйин қайдномасини эълон қилади. Дембеле эса ҳамон кўриниш бермасди. Клуб ҳодимлари футболчига қўнғироқ қилишганида эса Дембеле қорнида оғриқ кузатилаётганини маълум қилади. 

Клуб расмий саҳифаларида ҳам футболчининг ошқозонида ўзгариш бўлганлиги, шу сабаб Дембеле машғулотларни ўтказиб юборгани маълум қилинганди. Аммо клуб бу баҳоналарга ишонмаяпти. Жамоа шифокорлари футболчини текширишганда унда ҳеч қандай муаммо аниқланмаган. Шу сабаб ҳам "Барселона" Усман Дембелени бу иши учун жазолайди. Ҳозирда бу иш клубнинг юридик масалалар бўлимида ўрганилмоқда. Тез орада футболчига чора кўрилади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика