Дефо захирадан тушиб, 800-ўйинини ўтказди ва ўз номига гол ҳам ёздирди
06 дек 2020 19:55
Янгиликлар
Дефо захирадан тушиб, 800-ўйинини ўтказди ва ўз номига гол ҳам ёздирди
Шотландия чемпионатидан ўрин олган “Росс Каунти” – “Рейнжерс” баҳсида Стивен Жеррард шогирдлари йирик ғалабани (4:0) тантана қилди.
Учрашувни захирадан бошлаган глазголиклар форварди Жермейн Дефо 2-тайм ўрталарида майдонга тушди ва бўлим охирларида рақиб дарбозасини ишғол этди. Дефо бугун фаолиятидаги юбилей 800-учрашувини ўтказди ҳамда 322-тўпини киритди.
Маълумот ўрнида, 38 ёшли ҳужумчи ўз вақтида “Вест Хем”, “Борнмут”, “Портсмут”, “Тоттенхэм”, “Сандерленд” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2004-2017 йиллар давомида эса у Англия ТЖ сафида ҳам ўйнаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар