Де Хеа келажаги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Mirjalol Normatov
28 окт 2018, 14:11
Олдинроқ дарвозабон Давид Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзоламаслиги борасида маълумотлар берилганди.

Испаниялик посбон бу борадаги саволга шундай жавоб берди:

"Бу ерда кўп мавсум ўтказдим. 8 йилдан буён МЮ шарафини ҳимоя қилмоқдаман ва яна шунча вақт шу жамоа таркибида ўйнашга тайёрман. Бу ерда жуда ҳам бахтлиман. Ҳар доим жамоада ишлайдиганларнинг ва клуб мухлисларининг менга бўлган илиқлигини, ишончини ҳис қилиб тураман", - деди Де Хеа.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal