UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  9 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

Де Хеа, жароҳатлар, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида - Сульшер дербидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Де Хеа ҳақида

"Ота бўлганингизда ҳаётингиздаги энг ажойиб ҳиссиётларни ҳис қиласиз. Унга вақт бераман ва кейинчалик бемалол қайтиши мумкин бўлади. Бу мавзу муҳокама қилинмаслиги учун бизга Испанияга учиб кетаётганлигини айтиб қўйди. Унинг қачон қайтишини билмайман, аммо бу узоқ давом этмайди.

Ҳа, қайтгандан кейин Давид карантин қоидаларига амал қилиши керак бўлади ва уни яна кутишга мажбур бўламиз. Ҳа, уни биз қўйиб юбордик, энди эса тезроқ қайтишини истаймиз.

Дин "Кристал Пэлас"га қарши яхши ўйин ўтказди ва энди у сабрсизлик билан бугунги ўйинни кутмоқда. Лига Кубогида у бундай ўйинларда қатнашиб бўлган".

Жароҳатлар ҳақида

"Баҳсгача яна бир-икки нафар футболчимизнинг сафга қайтишини кутяпмиз. "Кристал Пэлас"га қарши баҳсни ўтказиб юборган футболчилар борасида бирор нима дея олмайман. Агарда кимдир таркибга қайтмаса, яна шундай таркиб билан ўйнашимиз мумкин.

Виктор билан барчаси жойида. Ўтган баҳсда у захира ўриндиғида бўлганди. Бироқ Поль ўйинга тайёр бўлади, деб ўйламайман"

"Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги фарқ ҳақида

"Бу борада хавотирга тушмаяпман. Чунки "Манчестер Юнайтед"даги ишларни назорат қила оламан. Жамоалар ўртасида фарқ жуда катта. Айни дамда улар биздан юқорида бўлиб туришибди.

АПЛда сен ғалабага лойиқ бўлмасанг, рақиблар хато қилишмайди. Бундай ўйинларга ижобий кайфият билан қараш керак. Ҳар бир ўйинда биз рақибларга жуда катта прессинг қўллаяпмиз. 3-4 ҳафта олдин ҳимояда муаммолар бор эди, ҳозир эса гол уришга қийналяпмиз".

Катта ўйинларга эътибор ҳақида

"Бу ҳолатни кўриб чиқдик. Ҳар бир ўйинда прессингга юқори эътибор қаратяпмиз. Ўтган мавсумда эса қарши ҳужумларни афзал кўргандик. Ушбу мавсумда эса буларга бироз ижобий ёндашяпмиз. Аммо ўйинлар оғир ўтмоқда.

Ёмон жисмоний ҳолат ҳақида

"Бу ҳар бир футболчига бериладиган савол. Голсиз ҳафта ўтказдик. Аммо сиз айтганчалик ёмон ҳолатда эмасмиз. "Саутгемптон"га 9та, "Реал Сосьедад"га 4та гол урдик.

Футболчиларнинг ҳолати ёмон деган фикрга қўшилмайман. Ўтган 0:0 ҳисобидаги уч ўйинда футболчилар ёнишмади. Бироқ футболчиларнинг ҳолати унчалик ёмон эмас".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика