Де Хеа АПЛдаги ўйинлар сони бўйича МЮда Рунини ортда қолдирди

Eldor Akmurzayev
4 янв 2023, 09:20
Англия чемпионати 19-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Борнмут”ни 3:0 ҳисобида енгди.

Учрашувни тўлиқ ўтказган Давид де Хеа “қизил иблислар” либосида АПЛдаги 394-ўйинини ўтказди ва бу борада клуб гвардиячилари рўйхатида 4-ўриндаги Уэйн Рунини (393) ортда қолдирди. Испаниялик посбондан юқорида эса 3 футболчи бор: Райан Гиггз (632 баҳс), Поль Скоулз (499) ва Гари Невилл (400).

32 ёшли де Хеа 2011 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live