Де Лигт: "Роналду - ҳақиқий йиртқич"
11 апр 2019 11:38
Янгиликлар
Де Лигт: "Роналду - ҳақиқий йиртқич"
"Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт "Ювентус"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви натижаси (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Учрашув бошидан стадиондаги атмосфера ажойиб эди. Биз баҳс стартида гол уриш учун бир нечта вазиятга эга бўлдик, аммо "Ювентус" танаффусдан олдин дарвозамизни ишғол қилди. Роналду - ҳақиқий йиртқич. У биргина имкониятни голга айлантирди. Криштиану бир неча футболчиларга қарши чиқишдан қўрқмайди.
Биз яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. "Аякс" - катта потенциалга эга жамоа. Бугун турнир чорак финалига тасодифан чиқиб қолмаганимизни исботладик" - дейди де Лигт.
Фикрлар