Де Брюйне, Мертенс, Миньоле ва яна бир неча бельгиялик футболчилар UEFA A мураббийлик лицензиясига эга бўлишди
31 май 2022 23:29
Янгиликлар
Де Брюйне, Мертенс, Миньоле ва яна бир неча бельгиялик футболчилар UEFA A мураббийлик лицензиясига эга бўлишди
Футболчилар энди мураббийлик ҳам қилишлари мумкин.
Бир неча белгиялик амалдаги футболчилар UEFA A лицензиясига эга бўлишди. Кевин де Брюйне, Дедрик Боята, Дрис Мертенс, Симон Миньоле, Юри Тилеманс, Деннис Прат, Матц Зельс, Леандро Троссард, Ян Вертонген ва Аксель Витцеллар ушбу лицензияни қўлга киритишди.
Маълумот учун, UEFA A лицензиясига эга мураббийлар ҳаваскор ва ёшлар жамоаларини бошқаришлари мумкин. Шу билан бирга, улар профессионал клубнинг мураббийлар штабида фаолият олиб боришлари ҳам мумкин.
Фикрлар