UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади Янгиликлар

Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Апрель ойи бошида 33 ёшли бельгиялик футболчи мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этишини эълон қилганди. У 2015 йилдан бери "шаҳарликлар" сафида ўйнамоқда.

"Ҳа, келажагим ҳақида клублар билан музокаралар олиб боряпман. Қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар, яхши футбол ўйнашни хоҳлайман. Англияда қолиш? Ким таклиф қилишига боғлиқ. Менинг оилам ва болаларим бор, шунинг учун ҳаммани қониқтирадиган мураккаб қарор қабул қилишим керак", - деди де Брюйне.

Де Брюйне жорий мавсум барча турнирлар доирасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. У "шаҳарликлар" сафида жами 420 та ўйинда 108 та гол ва 177 та голли узатмани амалга оширган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика