Дайо Упамекано келажаги борасида бир қарорга келди

Mirjalol Normatov
30 апр 2020, 00:34
"РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамекано клуб билан шартномасини узайтиради.

"Sky Sports" хабарига кўра, Упамекано ёзда "Бавария"га ўтмайди ва шартномасини 2022 йилга қадар узайтиради. 21 ёшли футболчи ҳали катта жамоага тайёр эмаслигини ва у ерда ўзини ноқулай ҳис қилишини клуб раҳбариятига айтиб ўтган. Қайд этилишича, футболчи ва раҳбарият ўртасидаги музокаралар якунига етган.

Ушбу мавсумда Дайо Бундеслиганинг 21 ўйинида 1 голга ассистентлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports