UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  26 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  1 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  18 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1

Даврон Валижонов АГМКнинг бу мавсумдаги мақсади, Олий лигада чемпионлик учун кураш ва терма жамоага чақирилмаслиги сабаби ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Даврон Валижонов АГМКнинг бу мавсумдаги мақсади, Олий лигада чемпионлик учун кураш ва терма жамоага чақирилмаслиги сабаби ҳақида нималар деди?

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси беллашувларининг 2-тур баҳслари поёнига етди.

АГМК клуби чемпионлик учун курашмоқда. Хўш, олмалиқликлар бу мавсумда Олий лига олтин медалларига эга чиқа оладими? Шу ҳақда саволларимизга жавоб олиш истагида АГМК етакчи футболчиси Даврон Валижонов билан суҳбатлашдик. 

-Иккинчи турда олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажардик. Яънни, учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Биз буни амалладик. 

- Бу йил АГМКнинг асосий мақсади қандай?
- Маълумки, биз ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Чемпионликни қўлга киритишни истаймиз. Бу осон бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамай, биз охиригача ҳаракат қиламиз. 

- АГМКда яратилган шароитлар ҳақида нималарни айта оласиз? Мавсум аввалида сизга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлдими?
- Тўғриси, мавсум аввалида деярли таклиф бўлгани йўқ. АГМКдан яхшироқ бўлган жамоадан таклиф бўлса, буни ўйлаб кўриш мумкин. 

- Олий лига баҳсларида чемпионлик йўлида АГМКни жиддий рақобатчилари бор. Сизнингча, ким чемпионлик пойгасида асосий рақиб ҳисобланади?
- Назаримда, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бизга асосий рақиб бўлиши мумкин. Чунки уларда ҳам шундай вазифа қўйилган. Таркибида ҳам яхши футболчилар жамланган. 

- Даврон, нега терма жамоага чақирув олмаяпсиз. Бунинг сабаби нимада?
- Бунга сабаб менинг ўйин услубим терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовга мос келмаган. Буни бош мураббийнинг ўзи ҳам ўзаро суҳбатлашганимизда айтган эди. Қачондир терма жамоага бош мураббий келса, шунда балки терма жамоа ўйин услубимга мос тушарман (кулади).

- Унда айтингчи, бизнинг футзалчиларимиз легионерга айлана олмаслигининг асосий сабаби нимада?
- Бизда яхши футзалчилар кўп. Дейлик, Музаффар Аҳаджонов, Акбар Усмонов, Ҳусниддин Нишонов, Машраб Одилов ва бошқалар. Улар бемалол хориж клубларида ўйнай олади. Фақатгина, футзалчилар билан яхши ишлайдиган агентлар йўқ. Ишонаманки, келажакда бизнинг футзалчиларимиз ҳам хорижга йўл олади. Бунга шахсан мен ишонаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика