Даврон Турсунов: "Рамзий терма жамоадан кетма-кет икки марта жой олиш, албатта ёқимли"
22 апр 2015 12:18
Янгиликлар
Даврон Турсунов: "Рамзий терма жамоадан кетма-кет икки марта жой олиш, албатта ёқимли"
“Championat.asia” сайти олий лигада 5-турдан кейин рамзий терма жамоага лойиқ футболчиларни аниқлаганини хабар қилгандик.
Бунга кўра, “Андижон” жамоаси ҳимоячиси Даврон Турсунов кетма-кет иккинчи марта рамзий термага киритилди. Бу борада ҳимоячи ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, рамзий терма жамоадан кетма-кет икки марта жой олиш ёқимлидир. Мени бунга муносиб топишгани учун сайт ходимларига миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирга мана шундай ишончли ўйнашда давом этишга ҳаракат қиламан. Мавсум бошидаги муваффақиятсизликлардан кейин ниҳоят очко олишни бошладик. Худо хоҳласа, кейинги учрашувларда ҳам “Андижон” жамоамиз ғалабали ўйинларини давом эттиради, - деди Даврон Турсунов.

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар