UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:05Суперлига. "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (матнли трансляция)  7 19:02"Рома" — "Кальяри". Таркиблар маълум  6 18:42"Турон" — "Сумқайит". Жалолиддинов ва Абдихолиқов асосий таркибдами?  1 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  8 18:13Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?  11 17:48Суперлига. "Сурхон" - "Хоразм" 0:2 (матнли трансляция)  13 17:31Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол  11 17:23"Арсенал" — "Челси" ва "Фулхэм" — "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:01РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Акрон"дан устун келди, Файзуллаев 77-дақиқада ўйинга қўшилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  6 16:55"Арсенал" Ла Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  2 16:29"Бавария" 50 млн евролик англиялик ўйинчини харид қилиши мумкин  0 15:55"Реал" Чуаменини "Челси" ярим ҳимоячиси учун бериб юборишга тайёр  6 15:01"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти  5 14:17"Андижон" ва "Насаф" ўртасидаги "оловли" ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида Янгиликлар

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида

"Олмалиқ" жамоаси бугундан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттира бошлади.
Жамоа пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда, "Обод" футбол клубига тегишли сунъий қопламали майдонда машғулотларини ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида жамоа шу стадионда ўз машғулотини ўтказди. Жамоа таркибида бир қатор янги номларни кўриш мумкин. Декабрь ойида ўтган илк йиғинда қатнашган Марат Қудратов, Қадамбой Нурметов, Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатовлар кўрикдан ўтишда давом этишади. Улар сафига бугун кўрикка Қаҳрамон Маҳамаджонов (Навбаҳор), Сарварбек Жўраев (Гулистон), Дониёр Усмонов каби футболчилар ҳам қўшилишди. Шунингдек, пойтахтда бўлиб турган Даврон Мирзаев (Нефтехимик, Россия) ва жамоанинг собиқ футболчиси Шавкат Муллажонов ҳам машғулотларда қатнашди.

Илк йиғинда иштирок этган Шерзод Ҳакимов ва Иқбол Акрамов янги мавсумни "Олмалиқ" либосида ўтказиши аниқ бўлган бўлса, жамоа легионерлари Мақсатмурод Шомуродов ва Дарко Станоевич кейинги ҳафтадан машғулотларга қўшилади. Гергий Квесиешвили ва Игорь Петкович билан шартнома узайтирилмайдиган бўлди.

Жамоамиз машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилади. 8 ва 14 январь кунлари назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика