UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  1 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  550 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Даврон Кабулов Азизбек Ҳайдаровга жавоб берди Янгиликлар

Даврон Кабулов Азизбек Ҳайдаровга жавоб берди

"Миллион" жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Сўнгги бир йил ичида мен ҳақимда негатив фикр билдирганларга жавоб қайтармадим. Чунки, шов-шув кўтаришнинг осон услули Давронга нимадир дегин ва у сенга қандай жавоб қайтаради. Шундай йўл билан халқнинг оғзидасан. Канизанинг ажрашиб кетиши, "Миллион"дан 4 кишини чиқиб кетиши, меҳмонхонадаги қўшнилар воқеаси кабилар билан шов-шув етарли бўлиб қолди. Ўзимга-ўзим ким гапирса ҳам жавоб қайтармайман дедим.

Энди Азиз Ҳайдаровга тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, ҳозирда терма жамоалар бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган инсон ҳисобланади. У интервьюда: "Давронга савол берсам гапиролмай а-а-а-а деб қолди",- деган. Биринчидан мен бунга енгилроқ ёндашдим. Биз футболчиларни ҳар концертимизда ҳазил қиламиз. Шу боис бир гапирган бўлса гапирибди-да маънода қабул қилдим.

Лекин аслида воқеа, суҳбат бундай кўринишда бўлмаган. Азиз Ҳайдаров терма жамоалар марказида катта масалаларни ҳал қилади, деб ўйлаймайман. Ҳал қиладиган одамлар ичида Азиз Ҳайдаровни йўқ, деб ҳисоблайман. Шахматда шох, фарзин деган нарсалар бор. Уни мен шох сифатида кўрмайман. Якуний қарорни у қабул қилмайди. Бу мени шахсий фикрим. Ёлғон аралашгани учун жавоб қайтаришни лозим кўрмадим.

Аслида Ҳайдаров "Келинглар, аввал мураббийликка ўқинглар" деганди. Биз Алишер Узоқов билан бирга ростдан ҳам Жисмоний тарбия институтига бориб ўқимоқчимиз.

Ўзбекистон Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган пайтда таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров а-а-а деб қолган бўлиши мумкин. Агарда Азиз Ҳайдаров истаса терма жамоа йиғини бўладиган пайтда Вадим Абрамоа билан биргаликда асосий таркибни йиғишсин. Мен эса Ўзбекистон чемпионатидаги қолган футболчилардан битта таркиб тузаман. Ёнимга битта мураббий оламан. Асосий таркибга жалб қилинмаган футболчилардан таркиб тузаман. Марҳамат исташса ўйинни телеканалда жонли эфирда кўрсатсин",- дейди Даврон Кабулов "Chotki TV" каналига берган интервьюси чоғида.



Рейтинг: +81   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика