UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3

Даврон Ҳошимов: "Навбаҳор"га Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин, таркибимиз яна кучаяди" Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: "Навбаҳор"га Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин, таркибимиз яна кучаяди"

"Навбаҳор" жамоаси 4 январь санасидан эътиборан қишки ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Жамоа аъзолари дастлабки кунги машғулотларни "Ёш куч" стадионида ўтказди. Машғулотлар якунида "лочинлар"нинг тажрибали футболчиси Даврон Ҳошимов клуб матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди. 

"Авваламбор янги кириб келган 2021 йил билан табриклайман. Барча учун омадли келишини тилаб қоламан. Жамоанинг янги мураббийлари мен учун бегона эмас. Бу икки мураббий билан "Пахтакор" жамоасида бирга фаолият олиб борганман. Улар аҳил жамоа шакллантиришни уддасидан чиқишади деб ўйлайман. Боиси Нўъмон акани ўзлари ҳам футболчи бўлганлар, шогирдларини яхши тушунадилар. Кўрсатмаларини ва топшириқларини бажариб ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Таркибимиз яна кучаяди, Сербиядан футболчилар келиб қўшилиши мумкин. Суперлигада кучли учликка кириш вазифамиз ҳисобланади. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўтган мавсум барчамиз учун оғир келди, ўзимиз ҳам мағлубиятга учрашни истамагандик. Бу йил барча мусобақаларга қаттиқ киришган ҳолда ишончларни оқлаймиз",- дейди Даврон Ҳошимов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика