UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик” Янгиликлар

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик”

Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси бугун ўз майдонида “Олмалиқ” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош  мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Авваламбор, барча ватандошларимизни кириб келаётган “Наврўз” байрами  билан табриклаймиз. Бизни жиддий рақиб кутаётганини билар эдик. Бу рақибга қарши максимал даражада тайёргарлик қилдик. Охирги дақиқаларгача мухлислар бизга ишонгани учун раҳмат айтаман.

Бугунги ўйинда ўйлайманки мухлисларимизни ишончини оз бўлсада ишончини қозона олдик. Бу йилги ўйинлар ҳамма жамоада ҳам қизиқ тус олмоқда. Бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Учрашув давомида йигитларимиз биринчи марта ўз ўйида мухлислар қаршисида ўйингани боис уларни ҳаяжон тарк этмади.

“Олмалиқ” жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда фойдаланади ва Виктор Кумиковни кўп йиллар давомида таниганим боис унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишини билардим. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитларнинг иродаси, меҳнати, мухлисларнинг олқиши бу ҳаммаси қўшилиб ажойиб ғалабага олиб келди.

Олдимизда 26 март куни “Орол” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида  ўз майдонимиздаги ўйинимиз бор. 30 март куни эса 4-турда “Насаф” билан меҳмонда ўйнаймиз. Биз шу жамоаларга қарши тайёргарликни бошлаймиз",  - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика