UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  4 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  6 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  130 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16

Даврон Файзиев: "Узр сўрайман..." Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Узр сўрайман..."

«Динамо» - «Бунёдкор» ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги учрашув ҳақида тўхталсангиз...

- Авваламбор, ОАВ ходимларини ўтган байрамлари билан табриклайман. Бугунги ва уч кун аввалги «Яшнобод»га қарши ва бугунги мағлубият учун узр сўрайман. Бугун ҳам «Локомотив» каби юқори савиядаги жамоага қарши ўйнадик ва бугун ҳам ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Бугунги мағлубиятда балки мен айбдорман, чунки мағлубият мураббийники бўлади. Марказий ҳимояда қўпол хатолар қилдик. Мағлуб бўлдик, лекин футболчиларимга меҳнат қилганлари учун раҳмат дейман. Менимча, бугунги баҳсда дуранг адолатли натижа бўларди.

- “Динамо”нинг уй учрашувларидаги ёқимли анъанаси бузилди...


- Биз уйимиздаги учрашувларда мағлубиятга учрамай, ўз даражамиздан юқори сакрай олгандик. Яъни, ҳамма бизни Про-Лига клуби, аутсайдерга айланади, деганда ҳаттоки 3-ўрин учун курашиб, “планка”ни юқорига кўтаргандик. Биринчи даврани йил бошида кимдир менга турнир жадвали ўртасида тугатасилар деганида, мен бунга қарши бўлмасдим. Ҳозир эса “планка”ни кўтарганимиз учун даврани янада юқорироқ ўринда якунлашни истагандик.

- Жамоанинг бугунги мағлубиятида кубокдаги “Яшнобод”га қарши мағлубият таъсири қай даража бўлди?


- “Яшнобод”га қарши кубок учрашувида мен ўйин амалиёти бўлмаган захира футболчиларга имконият бердим, аммо улар ишончни оқлай олишмади. Ўшанда жамоамиз ўйиндан олдин рақибни руҳан мағлуб этганди. Бунда менинг ҳам айбим бор, жамоани ҳар тарафлама тайёр қила олмаганим учун. Таркибимизда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Аммо, голеадорлар ҳам, яхши савиядаги футболчилар ҳам катта пуллар эвазига келиши мумкин. Биз эса фақат имкониятимиз даражасида бўлган футболчиларни таклиф эта оламиз.

- Бугунги учрашувда ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан бой беришди...


- Бугунги ҳакамларга жиддий эътирозим йўқ, фақат битта эътирозим - ҳали қўшимча вақт тугаб бўлмай биз жарима тепишимиз керак бўлганда ўйинни тугатиб қўйишди. Эшитишимча, бугунги ҳакамни ОФК вакиллари кузатишган. Баҳони ўшалар беришади. У яна бир вазиятда аввал жарима зарбаси белгиламоқчи бўлди, лекин кейин ўйинни давом эттирди. Пенальти борасида ҳали аниқ фикр айта олмайман.

- Давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришларга қўл уриладими?


- Бугун рақиб жамоа сафида Лутфулла Тўраев ва Анвар Ғофуров тажрибали футболчилар сифатида ўйинни бошқаришди, ёшлар улар ортидан эргашди. Улар майдонда мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажаришди. Биз ҳам ҳимоя, таянч ярим ҳимояси, ҳужумни кучайтира оладиган футболчиларни топшимиз ва рақобатни оширишимиз керак.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика