UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  153 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Даврон Файзиев: “Сўғдиёна” йирик мағлубиятга лойиқ эмас эди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Сўғдиёна” йирик мағлубиятга лойиқ эмас эди"

Олий лига 2-туридан жой олган “Локомотив” — “Сўғдиёна” жамоалари баҳсидан (3:0) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
"Барча хотин-қизларни байрам билан табриклайман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Локомотив" осонлик билан ғалаба қозонмоқчи эканлиги кўриниб турганди, биз баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугун жамоам йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасди. Биринчи голдан кейин йигитларда руҳий синиш кузатилди. Мавсумни вице-чемпион ва чемпионга қарши ўтказиш оғир албатта. Энди ўз майдонимиздаги очилиш ўйинига тайёргарлик кўришимиз керак.

Пенальти? Ҳакам ҳуштак чалдими демак пенальти бор экан. Ҳакам ҳеч қачон қарорини ўзгартирмайди.

Бу йилги вазифамиз ўтган мавсумдаги натижамиздан юқори ўринни олиш. Яъни энг камида 10-ўринни эгаллаш. Ўтган йилги таркибдан 3 киши қолди, деярли янги жамоа туздик. Кейинги турларда "Олмалиқ" ва "Насаф" билан ўйнаймиз. Алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқ, уларни ўрнини тўлдира оламиз. Фақат вақт керак бўлади.

Бугун одамни хурсанд қилган жиҳат бу йигитларимда ўйиндан олдин таслим бўлиш ҳолати юз бермади.

Нега жамоа футболчилар билан 2-3 йиллик шартнома таклиф қилмайди? Футболчиларга 2 йиллик шартнома таклиф қилсам уларда ишонч йўқ. Баъзида хатто футболчилар 6 ойга шартнома тузайлик дейди. Қайсидир ўйинчини чақирсам биринчи саволи қанча пул берасиз дейди. Ўсишни ўйламайди фақат пулни ўйлайди, - дейди Файзиев.  
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика