UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  0 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  43 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  6 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18

Даврон Файзиев: "Олмалиқда қарши ҳужумлар қурбонига айландик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Олмалиқда қарши ҳужумлар қурбонига айландик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Жадвалда ёнма-ён турган икки жамоа ўртасидаги баҳс гувоҳига айландик. Биз яна ўз хатолармиз туфайли жазоландик. Бугун қарши ҳужумлар қурбонига айландик десак тўғрироқ бўлади. Масалан, Григалашвилига ўхшаган футболчи бизнинг жамоада йўқ.

Иккинчи даврани кетма-кет олтита мағлубият билан бошладик. Айни пайтда мени ўрнимда бўлишни ҳеч ким хоҳламаса керак. Қийин вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

Сен урмасанг сенга уришади, бу футболнинг қоидаси. АГМКни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

АГМКнинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлишимиз кераклигини айтгандим. Биринчи гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар футбол ўйнашни бошлашди. Биринчи таймнинг ўзида биз мезбонлардан кўпроқ ҳужум ташкил қилдик, иккинч таймда ҳам биз ҳужумга ўтдик, аммо голни АГМК урди", - дейди Даврон Файзиев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика