UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  5 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  9 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5

Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"

"Футбол" телеканалидаги "Гол" кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе меҳмон бўлди.

Ушбу кўрсатувда ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев ҳам иштирок этди. 


"Катанец ноябрь ойида Қатардаги ўйин вақтида ҳам ўзини ёмон ҳис қилган ва раҳбариятга мурожаат қилиб истеъфо бериш вариантини кўриб чиқишни сўраганди. Аммо у пайтда бир-икки кунлик масала эди (қисқа вақтда сафарда КХДРга қарши ўйин бор эди). Жамоани қийин ҳолатда ташлаб мумкин эмасди. Шу боис ҳамма келишган ҳолда ўша йиғинни ҳам бирга якунлашди.

Катанец январь ойидаги йиғинга ҳам кела олмаслиги ойдинлашгач ЎФАга расмий хат юборди ва ишини давом эттира олмаслигини маълум қилди. ЎФА шундан кейингина истеъфони қабул қилди ва ўзаро дўстона хайрлашилди.

ЎФА раҳбарияти қисқа фурсатда терма жамоа умуман жабр кўрмайдиган вариантни топиши керак эди. Омадимиз бор эди Тимур Кападзе барча терма жамоаларда ўйнади, миллий терма жамоада ёрдамчи ҳам бўлди, кейинроқ Олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлади. Ҳамма тушундики Кападзедан зўр номзод йўқ. Лекин шунда ҳам барча нарсани ўз тартиби бор. ЎФА мураббийлар кенгашини йиғди, номзодларни тақидим этди ва шуни айтишим керакки 100 фоиз ҳамма Тимур Кападзе вариантини маъқуллади. Номзодлар орасида хорижий мураббийлар ҳам бор эди. Айни пайтда ҳар томонлама мос мураббий Тимур Кападзе экани ойдинлашди. Ўйлайнмаки бу мантиқий ҳам бўлди, сабаби олимпия терма жамоасидан кейин футболчилар ҳам миллий терма жамоага ўтади.

Тимур Кападзе Катанецнинг ёрдамчиларини терма жамоада қолдиришга қарор қилди. Яъни машғулот жараёнларида кескин ўзгаришлар бўлмайди, лекин тактика, таркиб ва натижа учун бош мураббий жавобгар бўлади", - деди Даврон Файзиев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика