UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Динамо»га ёрдам бериш учун келдим»

«Динамо» - «Хоразм» учрашувидан кейин Самарқанд клуби янги бош мураббийи Даврон Файзиев дебюти ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Икки кун олдин «Динамо» клуби раҳбарияти таклиф билан чиқишганида, ўйлаб кўриш учун вақт олгандим. Сабаби, жамоада тажрибали ва малакали мутахассислар ишлаётгандилар. Ҳозирдан айтишим керак, мен жамоага бировни ўрнини олиш учун эмас, имконқадар ёрдам бериш учун келдим. 

Барчамиз биргалашиб мақсад сари ҳаракат қиламиз. Бугун жамоага келганим учун, ҳали машғулот ўтказишга ҳам, жамоани тўлиқ ўрганишга ҳам улгурмадим. Жамоа ўйинини илк бор кузатиб, баҳо бериш қийин бўлсада, барча сингари футболчиларнинг бугунги ҳаракатидан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Ўйин назорати тўлиқ «Динамо»да бўлсада, «Хоразм» битта вазиятидан гол уриб, ўйин якунигача ҳимояланди ва очкони қўлга киритди. Суперлигани мақсад қилган эканмиз, бундай баҳсларда 3 очко олишимиз шарт. Қолаверса, бугун жамоада иштиёқ ҳам кучли эмасдек кўринди. 

Қатор голли вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Эртадан жамоа билан тўлиқ ишга киришиб, вазиятни ўнглашга интиламиз» - дейди «Динамо» янги бош мураббийи Даврон Файзиев.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика