Даврон Файзиев: “Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар уришди”
15 июн 2019 21:25
Янгиликлар
Даврон Файзиев: “Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар уришди”
- Бутун Қўқон аҳлини мавсумдаги очилиш ўйини билан табриклайман. Жамоани ўз уйига қайтгани билан ҳам табриклайман. Ўйин борасида баҳони журналистлар беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Бугунги баҳс шиддатли курашларга бой тарзда ўтди. Энг аламлиси, учрашувдаги барча голни бизнинг футболчилар киритишди. Биз ҳамиша ҳужумкор ўйин кўрсатиб келяпмиз. Лекин ҳимояда хатоларга йўл қуяпмиз. Бугунги баҳсда ғалаба қозонганимизда турнир жадвалидаги ҳолатимиз янада яхшиланган бўлардик.
Иккинчи бўлимнинг бошида гол ўтказиб юбораётганимизни ички хотиржамлик билан изоҳлаган бўлардим. Ҳар доим футболчиларимизга буни тушунтириб келяпмиз.
Бугунги ўйинни тезроқ унутиб кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Бизни олдинга кубок баҳси кутиб турибди. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.
Биз молиявий имкониятимизга қараб таркибга футболчи жалб этиб келамиз. Менга қолса ҳар бир чизиқни кучайтира оладиган ўйинчиларни олган бўлардим. Ҳозир жамоамизда етакчи ролини бажарадиган футболчилар етишмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар