

"Энг аламлиси ўз рақобатчинга ўз уйингда ютқазиш. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Таркибида маҳоратли футболчилар бор. Биринчи бўлимда биз ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди. Бироқ "сен урмасанг, сенга уришади". Мағлубиятда барча айбни мураббий ўз бўйнига олади. Ғалаба эса жамоаники. Мағлубиятни мардларча тан оламиз. Кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугун бутун жамоа ёмон ўйнади. Биргина Акмал Холмуродовнинг йўқлиги ҳимояда қанчалик қимматга тушганини кўрдик", - дейди Даврон Файзиев.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати



