UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  19 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Даврон Файзиев: "Барчасига "Насаф" айбдор" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Барчасига "Насаф" айбдор"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Кетма-кет 7 та турдан буён дуранг ўйнаб келаётгандик. Бугун ҳам барчаси дуранг натижага қараб кетаётгандек эди. Бугун ютишимиз ҳам мумкин эди, дуранг қайд этишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, кучли рақиб майдонида ёмон ўйин кўрсатмадик.

- Жамоанинг биринчи бўлимда ўйини қовушмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Барчасига "Насаф" айбдор. Ўйнашга бермади, прессинг қилди, нафас ростлашга ҳам имконият қолдирмади. Биринчи бўлимда тўп назорати учун кўрсатма бергандим, хатолар бўлди. Тўпни қабул қилиш ва узатмаларда камчиликларимиз кўзга ташланди.

- Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш аввалдан ўйланган режа эдими?

- Учрашув олдидан йигитларга қўрқмасдан ўз ўйинини кўрсатишни айтгандим. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. 

- "Қўқон-1912" жамоаси бу йилги мавсумда муваффақиятли қатнаша олмаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Буни билганимда албатта айтардим. Ўйинларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, ҳеч бир учрашувда рақибдан вазиятлар яратиш бўйича қолишаётганимиз йўқ. Масалан, "Нефтчи", "Навбаҳор", "Олимпик" ва АГМКга қарши ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаган холатлар кўп бўлди. Хатто пенальтидан ҳам гол ура олмадик.

Бугунги ўйинда бизда йўқотишлар бор эди. Масалан марказий ҳимоячи Иван Йосовичнинг бизга катта фойдаси тегиши мумкин эди. Бундан ташқари Анвар Ҳожимирзаевда ҳам жароҳат бор эди.

- Ўйин сўнгида ҳакамларга жиддий эътироз билдирдингиз. Вазият якунида сизга сариқ карточка ҳам кўрсатилди...

- Ўйин эмоцияларида бунақа холатлар бўлиб туради. Биз захирадан футболчини майдонга туширмоқчи эдик, ён ҳакам буни бош ҳакамга маълум қилди. Аммо бош ҳакам эшитгиси келмади ва ўйинни давом эттиришни сўради. Мен шу вазият учун эътироз билдирдим. Қизишиб кетган бўлсам узр сўрайман. Бунақа эмоциялар бўлмаса футболда ишлашнинг ҳожати йўқ.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика