UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  3 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  10 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак"

"Қўқон-1912" мураббийи Даврон Файзиев "Олимпик"га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Бугунги ўйин қўқонлик мухлисларимиз учун совға бўлди. Учрашув қизиқарли руҳда ўтиши олдиндан маълум эди, чунки Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шаклланиб улгурган жамоа ҳисобланади. Биз бу жамоанинг "Сурхон"га қарши ўйинини таҳлил қилгандик. Бу жамоани ёш деб айтиб бўлмайди, уларда катта ёшли футболчилардан тажриба жиҳатдан бироз фарқ сезилиши мумкин, бироқ бошқа жабҳаларда улардан қолишгани йўқ. Бугунги ўйинда ҳам клуб тенгма-тенг кураш олиб борди. Шу боис, "Олимпик"га омад тилайман.

Биз режа асосида ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда содир этган хатоларимиз устида ишладик. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг икки ўйинга дисквалификация қилинганини учрашувдан аввал эшитдик, сабаби менга номаълум. Ушбу ғалабани Бахтиёр Аъзамовичга ҳам бағишлаймиз. 

Ҳужумчилар тўғрисида

Таркибимиздан келиб чиққан ҳолда, қишки ўқув йиғинларда ҳам битта ҳужумчи билан ўйнашни режалаштиргандик. Сўнгги икки баҳсда ҳам бир ҳужумчини майдонга туширдик, керакли вазиятда иккинчи ҳужумчини ўйинга қўшяпмиз. Балки келгуси ўйинларда икки ҳужумчи билан ҳаракат қилармиз, бу жарайн бош мураббий кўрсатмасига биноан амалга оширилади. Бизнинг вазифамиз унинг кўрсатмаларини бажара олиш. 

Дисквалификация ҳақида

Бахтиёр Аъзамович ўйиндан аввал жуда асабийлашди. Майдонга етиб келгач, бу хабарни эшитдик, мураббий эса бундан ғазабланди. Шундай жазо қўллар экан, вақтлироқ огоҳлантирилганда, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима сабаб экани бизга қоронғи. Бу масалага эртага аниқлик киритилади.

Ҳамидулла Абдуҳамидов ҳақида

Ҳамидулла Абдуҳамидов биринчи даврада бизга ёрдам бера олмайди, у иккинчи даврада сафимизга қўшилади. Биз унга катта умид боғлаганмиз. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги ҳисобланади. Ҳамидулла ҳамиша биз билан бирга. Худо хоҳласа, унинг сафга қўшилиши билан жамоамиз янада кучаяди. 

Захирадан майдонга тушган Анвар Хожимирзаевнинг яна захирага олингани ҳақида

Анвар Хожимирзаевни тактик ўзгариш қилиш натижасида яна захирага олдик. Унда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Биз бир оиламиз, ҳамма бир-бирини тўғри тушунади.

Мухлисларга тилаклар

Мухлисларимиз ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Улар соғ-саломат бўлишсин. Улар бизнинг бир бўлагимиз. Ўтган ўйиндаги мағлубиятда улар олдида хижолатмиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси беқиёс. 





Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика