UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  3 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:30ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  3 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим»

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912″ (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
— Бугунги кунга етказган Оллохга шукр айтаман. Бу кунни анчадан бери орзиқиб, жуда узоқ кутаётгандим. Бир жамоа билан уч марта ўйнаб уч марта ғалаба қозониш жуда қийин вазифа эди. Мен буни шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Ҳозир ечиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Улар бугун оҳиригача кураш олиб боришди.

— 200-ғалаба остонасида турганимизни билардим. Йигитларга ҳам жиддий равишда тушунтиргандим. Ўйин давомида фикрни фақат ўйинга қаратиб, майдонда ,қулоқни ёпиб олиб гап сўзларга эътибор қилмай ҳаракат қилинглар деб. Минг шукрлар бўлсинки, бугун омад биз томонда бўлди.

— Ўйинда ҳисоб жуда йирик кўриниш ҳам олиши мумкин эди, агар йигитлар яратилган вазиятларни кўкка совурмаганларида…

-Иккинчи даврада имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда таркибимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қилаяпман. Ўтган ўйинларда Нодир Ибрагимов, Санжар Риҳсибоев, Дилмурод Икромовлар ёмон таасурот қолдиришмаганди. Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим. «Қўқон-1912″ билан бўлиб ўтган иккита ва «Олмалиқ» билан ўйинларда йигитлар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишганди.

— Биз ҳар бир ўйинга оҳирги ўйиндек жанговор руҳда чиқаяпмиз. Ҳозирча жамоани шу руҳда ушлаб турибмиз. Агар ҳозир бирон жойда озроқ емирилиш кетса, барча режаларимиз бузилади.

— Кейинги ўйинларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. «Бунёдкор» учрашадиган бўлдик. Бу сафар кубок ўйинида. Унгача эса бор эътиборимизни «Бухоро» билан бўладиган учрашувга қаратамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика