UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  2 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”

Олий лигада жорий мавсум бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Даврон Файзиев ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

Сабаби кўпчилик мухлислар “Сўғдиёна”ни чемпионат аввалида мавсум омадсизлари қаторига қўшиб қўйишганди. Файзиев эса бунга жавобан, таниқли бўлмаган футболчилар билан кучлилар сафида қолишни уддалади.

Энди кейинги йил ҳам жамоа элитадаги иштирокини давом эттиради. Биз жамоанинг келгуси режаларини билиш мақсадида Даврон Файзиевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Чемпионатнинг охирги турида, “Бунёдкор”га қарши ўйнадик. Ушбу баҳс тугагач, футболчиларга таътил берганмиз – дея гап бошлади Файзиев. Шунинг учун ҳозир жамоанинг барча аъзоси дам олишда. Насиб қилса, 20 декабардан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғишни режалаштириб турибмиз.

- Бу йил таркибимизда ўйнаган бир қатор футболчиларга олий лиганинг етакчи клубларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз.

- Бу йил дарвозамизни қўриқлаган молдавиялик посбонимиз ўз юртига жўнаб кетган. Александр Меленьчук юртимизга сафимизга қайтиб келиши керак. Чунки тажрибали голкипер билан оғзаки келишиб олганмиз.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар ҳам бор албатта. Энг биринчи навбатда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш учун маҳоратли ҳужумчиларни олишимиз керак. Шунингдек ярим ҳимояга ҳам янги ўйинчилар таклиф этишни мўлжаллаб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика