UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Давид де Хеа: "Вальдеснинг жароҳати менга ЖЧ-2014 йўлини очиши мумкин" (Интервью) Янгиликлар

Давид де Хеа: "Вальдеснинг жароҳати менга ЖЧ-2014 йўлини очиши мумкин" (Интервью)

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа Facebook ижтимоий тармоғи орқали мухлислар саволларига жавоб берди. Қуйида ушбу мулоқотнинг энг қизиқ қисмини келтирамиз.
Давид, Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига йўл олиш учун ўз имкониятларингни қадай баҳолайсан?

Биласиз, Виктор Вальдес жароҳат олди. Мен аввало унга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ҳеч кимга бундай аҳволга тушишни тиламайман. Айниқса Викторга. Бу дахшатли ҳолат. Бироқ тушуниб турибманки, бу ҳодиса менга Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тортиқ қилиши ҳам мумкин. 

Бевосита майдонни ўзидан туриб кўрган голларинг рейтингида Уэйн Рунининг “Вест Хэм” дарвозасига киритган голини нечанчи ўринга қўйган бўлардинг?



Бу – шубҳасиз, мен дарвозадан туриб томоша қилган голларим ичида энг ноодатий ва фантастик голлардан биридир. Бундай зарбани амалга ошириш жуда қийин. Чунки тўп ҳавода эди, Уэйн эса майдон марказида турганди. Бундай масофадан тўпни тўғри дарвозага йўлла – ақл бовар қилмайдиган иш ва бунинг учун катта маҳорат керак.

Нима деб ўйлайсан, ушбу мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилармикансан?


Бу саволга нимадир деб аниқ жавоб бера олмайман. Буни мухлислар овоз бериш йўли билан ҳал қилишади. Тўғрисини айтганда, бу ҳақда кўп ҳам ўйлаётганим йўқ. Мен шунчаки доимо яхшироқ ўйин намойиш этишга урунаман. Мавсумни яхши ўтказиш ва ҳамма ишимни тўғри амалга оширишга ҳаракат қиламан. Бу мавсумда яхши ўйин кўрсатган бир неча футболчилар бор жамоада.

Шунингдек, мавсумнинг айрим қимларини кўтаринки рухда ўтказган йигитлар ҳам бор. Шундоқ экан, номзодлар етарлича бўлади бу эҳтироф учун ва бирини танлаш осон бўлмайди.



Машғулотларда қайси футболчига қарши ўйнаш қийин?


“Юнайтед”да юқори савияли футболчилар йиғилган. Улар мени ҳам юқори савияда ушлаб туришади машғулотлардаги ҳаракатлари билан. Бу ўсишимга ҳам катта ёрдам беряпти. Чичарито машғулотлар пайтида жуда кўп голлар уради. Руни ҳам. Лекин бу фақат менинг фойдамга.


Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика