UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20“Наполи” ҳимоячиси Рияд Марезни ортда қолдириб, Жазоирнинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди  0 08:02Пауло Дибала 1,5 ой майдонга туша олмайди   1 07:57“Қизилқум” собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда  5 07:32У тўхтади. Расман Роналдиньо фаолиятини якунлаганини маълум қилди   14 07:16Испания кубоги. “Барселона”нинг беш нафар ўйинчиси Каталония дербисида майдонга туша олмайди  4 07:05Анхель Ди Мария: Мессига жаҳон чемпиони бўлишига ёрдам беришни хоҳлайман   3 02:00Olamsport: Истоминнинг ўйини учун превью, афсонавий Бьорндален “Олимпиада-2018”га бормайди ва бошқа хабарлар  1 01:49Венгер нима учун четлатилганди?  5 01:10“Интер” Рафинья Алканатара учун 20 миллион таклиф қилди, аммо...  1 01:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  9 00:36“Наполи” ҳимоячиси Жазоирда энг яхши деб топилди  1 00:13“Арсенал” Уилшерга маоши камайтирилган янги шартнома таклиф қилди  8 23:18Кике Флорес: “Месси тарихда энг яхшиси, Роналду – кучли 10 ликда”  54 23:07“Байер” скаути “Бавария”да ишлайди  3 22:45Месси, Кейн ва Роналду кучли учликда  55

Давид де Хеа: "Вальдеснинг жароҳати менга ЖЧ-2014 йўлини очиши мумкин" (Интервью) Янгиликлар

Давид де Хеа: "Вальдеснинг жароҳати менга ЖЧ-2014 йўлини очиши мумкин" (Интервью)

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа Facebook ижтимоий тармоғи орқали мухлислар саволларига жавоб берди. Қуйида ушбу мулоқотнинг энг қизиқ қисмини келтирамиз.
Давид, Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига йўл олиш учун ўз имкониятларингни қадай баҳолайсан?

Биласиз, Виктор Вальдес жароҳат олди. Мен аввало унга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ҳеч кимга бундай аҳволга тушишни тиламайман. Айниқса Викторга. Бу дахшатли ҳолат. Бироқ тушуниб турибманки, бу ҳодиса менга Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тортиқ қилиши ҳам мумкин. 

Бевосита майдонни ўзидан туриб кўрган голларинг рейтингида Уэйн Рунининг “Вест Хэм” дарвозасига киритган голини нечанчи ўринга қўйган бўлардинг?



Бу – шубҳасиз, мен дарвозадан туриб томоша қилган голларим ичида энг ноодатий ва фантастик голлардан биридир. Бундай зарбани амалга ошириш жуда қийин. Чунки тўп ҳавода эди, Уэйн эса майдон марказида турганди. Бундай масофадан тўпни тўғри дарвозага йўлла – ақл бовар қилмайдиган иш ва бунинг учун катта маҳорат керак.

Нима деб ўйлайсан, ушбу мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилармикансан?


Бу саволга нимадир деб аниқ жавоб бера олмайман. Буни мухлислар овоз бериш йўли билан ҳал қилишади. Тўғрисини айтганда, бу ҳақда кўп ҳам ўйлаётганим йўқ. Мен шунчаки доимо яхшироқ ўйин намойиш этишга урунаман. Мавсумни яхши ўтказиш ва ҳамма ишимни тўғри амалга оширишга ҳаракат қиламан. Бу мавсумда яхши ўйин кўрсатган бир неча футболчилар бор жамоада.

Шунингдек, мавсумнинг айрим қимларини кўтаринки рухда ўтказган йигитлар ҳам бор. Шундоқ экан, номзодлар етарлича бўлади бу эҳтироф учун ва бирини танлаш осон бўлмайди.



Машғулотларда қайси футболчига қарши ўйнаш қийин?


“Юнайтед”да юқори савияли футболчилар йиғилган. Улар мени ҳам юқори савияда ушлаб туришади машғулотлардаги ҳаракатлари билан. Бу ўсишимга ҳам катта ёрдам беряпти. Чичарито машғулотлар пайтида жуда кўп голлар уради. Руни ҳам. Лекин бу фақат менинг фойдамга.


Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  232
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг