Давид де Хеа фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
27 май 11:50
Янгиликлар


Давид де Хеа фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
“Фиорентина“ дарвозабони Давид де Хеа фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Унга “Монако“ жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди. Маълумотларга қараганда Франция жамоаси дарвозабонни эркин агент сифатида жамоага қўшиб олишни режа қилган. Бироқ “Фиорентина“ ҳам ўзининг асосий дарвозабони билан хайрлашишни истамаяпти. Италия жамоаси дарвозабонга 2028 йилга қадар бўлган яхшиланган шартнома таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, якунига етган мавсумда де Хеа 42 та учрашувда майдонга тушди. У 11 та учрашувда “қуруқ“ ўйин ўтказди. Унинг “Фиорентина“ билан тузган шартномаси шу йилнинг июнида якунланади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
qprayoloqdek darvozaboni bor jamoa Apldan chempionshipga tushadi